Россияда чикунгунья иситмаси аниқланди
МОSKVА. Kazinform — Россияда чикунгунья иситмаси билан боғлиқ бир ҳолат қайд этилди. Роспотребнадзорнинг маълум қилишича, бемор Сейшель оролларида дам олиб, Москвага қайтган, деб хабар беради Kazinform мухбири идора сайтига таяниб.
Ҳозирги вақтда ҳолат назоратда. Маълумотга кўра, бемор мамлакатга қайтганидан сўнг касалхонага ётқизилган. Вирус махсус тест тизимлари ёрдамида аниқланган.
Инфекциянинг Россия ҳудудида тарқалиш хавфи паст, чунки бу иситма инсондан инсонга тўғридан-тўғри юқмайди, фақат инфекция юққан чивинлар чақиши орқали тарқалади.
Чикунгуньянинг эндемик ҳудудлари қаторига Сахаранинг жанубидаги Африка давлатлари, Марказий ва Жанубий Америка, Жануби-Шарқий Осиё, Ғарбий Тинч океани ҳудуди, Араб ярим ороли ва Ҳинд субконтиненти киради.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг август ойида Россияда чикунгунья иситмасининг биринчи импорт қилинган ҳолати қайд этилди.