Душанба куни Беларуснинг Гомель вилоятида Россия-Украина музокаралари бўлиб ўтди, учрашув беш соат давом этди. Россия делегациясига Президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилди.
Аввалроқ у Россия делегацияси келишувларга эришиш учун қанча вақт керак бўлса, Украина томони билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилганди. Мединский, шунингдек, Россия ва Украина вакиллари аввалроқ музокараларнинг навбатдаги босқичини Беларусда ўтказишга келишиб олганини айтди.