Суҳбат давомида телеканал мухбири Давлат раҳбарига қўшни давлатнинг айрим журналистлари «Россия Қозоғистонни қутқариб қолди» деб ёзишгани ҳақида савол берди.
«Мен ҳозиргина Россия Қозоғистоннинг яқин ҳамкори эканлигини айтдим. Шу боис, унинг бизга ёрдамга келиши табиий ҳол эди. Буни Қозоғистонни қутқариш учун эмас, умумий манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун қилинган ҳаракат деб тушуниш мумкин. Бу - бир. Иккинчидан, бу масалани геосиёсий вазият нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқиш керак. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти барчамиз учун умумий тузилмадир. Россия ва Ташкилотга аъзо давлатлар нафақат Қозоғистон, балки ўзларининг ҳам хавфсизлигини ўйлашди. Шунинг учун ёрдам беришди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай