«Россия делегацияси музокараларнинг янги раунди ўтказиладиган жойга чоршанба куни тушдан кейин етиб боради. Ўша ерда улар Украина вакиллари билан учрашишга тайёр бўлади», — деди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
У, шунингдек, Россия томони музокараларни кечки пайт давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Украина томонидан музокаралар ҳақида ҳали расмий маълумот йўқ.