Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон санитария шифокорлари иштирок этган. Унга Тожикистон ва Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари ҳам таклиф этилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари, шунингдек Тожикистон ва Ўзбекистон Россиядан маймун чечаги вирусини аниқловчи тест тизимларини етказиб беришни сўраган.
Кенгаш аъзоларига кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистонда маймунчечак касаллигининг тарқалиш хавфи паст деб баҳоланмоқда. Йиғилишда Евроосиё минтақасидаги барча мамлакатларда кўрилаётган эпидемияга қарши чоралар муҳокама қилиниб, чегарада карантин назорати чораларинининг кучайтирилгани таъкидланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго Демократик Республикасида авж олгани ва касаллик қўшни давлатларга тарқалиши ортидан икки йил ичида иккинчи марта маймун чечагини глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.