“Кеча мен 20 дан ортиқ сайлов участкаларига ташриф буюрдим. Ҳаммаси жуда юқори даражада ташкил этилган. Қонун бузилиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, ҳатто энг кичик огоҳлантиришлар ҳам бўлмаган. Чунки, бутун процедура Қозоғистон Республикасининг референдумлар тўғрисидаги қонунчилигига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилди”, — деди Наталья Бударина.
Н. Бударина овоз беришнинг тинч ва тартибли ўтиши референдум комиссияларининг улкан ишининг натижаси эканлигини таъкидлади.
“Сайлов участкаларида айниқса кўтаринки, байрамона муҳит ҳукм сурганини таъкидламоқчиман.Буни ҳамма кўрди: сайловчилар оилалари билан келдилар ва баъзилари навбатда турганига қарамай, ҳамма нарса дўстона ва илиқ муҳитда ўтди”, — дея қўшимча қилди Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссиясининг давлат котиби.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Марказий референдум комиссияси республика референдумида овоз беришнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, референдум расман "ўтди" деб тан олинди.