«Россиялик олигархларнинг блокланган активлари ҳажми жорий йилнинг апрел ойидан буён 6,7 миллиард евродан 12,5 миллиард еврогача деярли икки бараварга ошди»,- деди Европа Комиссияси адлия комиссари Кристиан Виганд Die Welt нашрига.
У блокировка қилинган активларнинг кескин ўсишини сўнгги ҳафталарда, хусусан, Германияда россиялик олигархларга тегишли кўплаб объектларнинг аниқланиши ва блокланиши билан изоҳлади.