Германия Москвадан келишув шартларига риоя қилишни талаб қилди.
«Биз газ етказиб бериш бўйича шартномани кўриб чиқдик. Унда айтилишича, тўловлар асосан еврода, баъзан долларда амалга оширилади. Россия Президенти билан суҳбат чоғида мен шундайлигича қолишини аниқ айтдим», — деди Германия канцлери Олаф Шольц.
Кеча Россия Президенти Владимир Путин Россия газ экспорти бўйича Ғарб санкцияларига қарши тўловни рублда амалга ошириш ҳақидаги фармонни имзолади.