«Росатом» Арманистонга янги энергоблок қуриш бўйича таклиф юборди

EREVAN. KAZINFORM — «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг ўринбосари Мгер Григорян билан учрашди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Еревандаги мухбири .

Фото: “Росатом” корпорациясы

Учрашув давомида томонлар Арманистон АЭСининг эксплуатация муддатини 2036 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилдилар. Алексей Лихачёв ушбу ишларнинг биринчи босқичи якунланганини маълум қилди. Шунга мувофиқ, энергоблокнинг фаолиятини яна давом эттиришга рухсат берилди.

Шунингдек, учрашувда Арманистонда атом энергетикасини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан «Росатом» самарали ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мамлакатда ўрта ва кичик қувватли энергоблоклар қуришни таклиф қилди.

«Росатом» Арманистон томонига қуввати 1000 МВт бўлган ВВЭР-1000 энергоблокини қуриш бўйича аниқ таклиф юборди. Россия ушбу лойиҳани халқаро интеграциялашган консорциум форматида амалга оширишга тайёр. Агар расмий Ереван бундан манфаатдор бўлса, қурилиш ишларига қўшимча равишда Франция, Жанубий Корея ва Хитой компанияларини жалб этиш мумкин”, — деди Алексей Лихачёв.