ASTANA. Kazinform - «Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонида «Jacob&Co» соатлар бутики очилишида 105 минг евролик соат билан тақдирланди. Бу ҳақда «Daily Mail» нашрида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform zamon.uzга таяниб.
Соатда Роналдунинг сурати бор. Улар шунингдек, 26 та оқ олмос билан безатилган. Компания Роналдунинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни акс эттирувчи янги коллекцияни тақдим этган. Тўпламдаги энг қиммат соат 131 000 евро туради.
Эслатиб ўтамиз, Роналду «Ал Наср» сафида 2023 йилдан буён тўп суради. Форварднинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик барча мусобақаларда 32 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.