Қозоғистон делегациясига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр бошчилик қилди. Унинг таркибига марказий органлар, ҳудудлар, бизнес ва миллий компаниялар вакиллари кирди.
Кўргазмада мамлакатнинг йирик металлургия ва машинасозлик компаниялари: Қазақмис корпорацияси, Қарағанди қуйма-машинасозлик заводи (KLMZ), Railways Systems KZ, Alageum Electric ва ВодЭкоФильтр компаниялари намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланди. Масалан, Қарағанди вилояти ҳокимлиги ва бизнес вакиллари иштирокида қўшма лойиҳалар, жумладан, автоном электр таъминоти аккумуляторларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш, корхоналарни техник қайта жиҳозлаш бўйича келишувлар тузилди.
Бундан ташқари, Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазири Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлари, БАА ташқи савдо вазири, Россия Федерациясининг Свердлов вилояти губернатори, Бошқирдистон Бош вазири ва йирик саноат корхоналари («УралКран» МЧЖ, «Евросиё механика заводи» МЧЖ, «СГМК-Метал» МЧЖ) биринчи раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Қозоғистон делегацияси, шунингдек, ЕОИИ ва МДҲ саноат сиёсати кенгашларининг доимий йиғилишларида иштирок этди, уларда 2030 йилгача ЕОИИ доирасида саноатни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ўз ичига олган ўрта муддатли стратегик ҳужжат кўриб чиқилди.