Илгарироқ Шомуродовнинг ижара нархи 2,5 миллион евро экани, «Рома» кейинроқ уни 15 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини олгани ҳақида хабар берилганди.
Элдор Шомуродов «Женоа»ни тарк этади. Энди у чинакам Рим легионери.
«Рома» ва Шомуродов ўртасида беш йиллик шартнома тузилди: 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Элдорга 14-рақамли футболка берилди.