Рим Папаси Пасха якшанбасида омма олдида чиқиш қилди

VATICAN. Kazinform — Пасха якшанбасида Рим Папаси Франциск Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига йиғилган диндорлар олдига келиб, ўзининг анъанавий фотиҳасини берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Фото: vatican.va

Авлиё Пётр майдонига тўпланганлар понтификни олқишлар билан кутиб олди.

"Хабарни маросим устаси ўқийди", - деди Рим Папаси ва кейин сўзни архиепископ Диего Равеллига берди.

Понтификнинг асосий хабари - ер юзида тинчликдир.

“Ушбу юбилей йилидаги Пасха уруш асирлари ва сиёсий сабабларга кўра қамоққа олинганларнинг озод этилишига сабаб бўлсин. Кундалик ҳаракатларимиз асоси бўлган инсонпарварлик тамойили ҳеч қачон унутилмасин”, - деди Рим Папаси Франциск.