Рим Папаси Қозоғистонда сув тошқинларидан жабрланганлар учун дуо қилишга чақирди

ASTANА. Кazinform - Рим Папаси Франциск ўзининг умумий ауденцияси чоғида Марказий Осиё давлатларининг кўплаб ҳудудларини қамраб олган ва минглаб одамларни эвакуация қилишга мажбур қилган Қозоғистондаги йирик сув тошқинларидан жабрланганлар учун дуо қилишга чақирди .

Фото: nypost.com

Шу билан бирга, Рим Папаси Украина ва Мьянмадаги можаролардан жабр кўрганлар учун дуо қилишни сўради.

“Айни вақтда мен Қозоғистон халқига маънавий яқинлигимни билдирмоқчиман”, - деди Рим Папаси Франциск инглиз диндорларини расмий қабул қилиш пайтида.

Унинг эслатишича, у Қозоғистонга 2022 йил сентябрь ойида борган, ҳозирда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида сув тошқинлапри рўй бермоқда.

“Барчани ушбу табиий офатдан жабрланганлар учун дуо қилишга чақираман”, - деди у.