Рим-католик черкови раҳбари эксклавга гуманитар ёрдамни зудлик билан етказишга чақирди.
8 май куни Рим папаси Лев XIV Конклав томонидан сайланганидан кейин биринчи умумий тингловчилари олдида сўзга чиқиб, Авлиё Пётр майдонига йиғилган оломонга мурожаат қилди.
“Ғазо секторидаги вазият тобора хавотирли ва қайғули бўлиб бормоқда. Яна бир бор самимий мурожаат қилиб, инсонпарварлик ёрдамини тўсиқсиз етказишни ва ҳарбий можароларга барҳам беришни сўрайман. Чунки бу даҳшатли изтиробнинг оғирлигини биринчи навбатда болалар, қариялар ва беморлар кўтаради”, – деди понтифик.
Рим папаси Лев XIV, шунингдек, барча диндорларни тинчлик учун ҳар куни ибодат қилишга чақирди.