«Трансфертларни ҳисобга олмаганда, республика бюджети даромадлари 8,5 триллион тенгега ёки 100,6% га етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан даромадлар 1,7 триллион тенгега ёки 24,6% га ошди. Солиқ тушумлари 8,3 триллион тенгега ёки 100,3% ни ташкил этди. Ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан солиқ тушумлари 1,9 триллион тенгедан ошди, бу 29% га ўсишдир”, -деди у.
Шу билан бирга, Ержан Биржанов даромадларнинг ошишига таъсир кўрсатган асосий омилларни таъкидлади.
“Даромадларнинг ўсишига асосий экспорт товарлари нархларининг ўсиши, шунингдек, ташқи савдо фаолияти ижобий таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, электрон тизим орқали савдо айланмаси 12% га ёки 10,8 триллион тенгега ошди”, - деди у.