Референдум ўтказувчи Марказий комиссия «5 июнга белгиланган республика референдумида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги тавсиясига кўра, аккредитациядан ўтиш учун 3 та халқаро ташкилот ва 5 та хорижий давлатдан 39 нафар кузатувчи тақдим этилди.
Жумладан: МДҲ кузатувчилар миссиясидан 6 нафар кузатувчи; 5 нафар кузатувчи – Туркий давлатлар ташкилоти кузатувчилар миссиясидан; 17 нафар кузатувчи - МДҲ ПАдан, шунингдек, Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Грузия ва Молдовадан 11 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.
Кузатувчилар ҳақидаги маълумотлар аккредитация бўйича таклифлар келиб тушган сари янгиланади.
6 май куни Референдум ўтказиш марказий комиссияси томонидан Халқаро кузатувчилар институти очилди.
Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан кузатувчиларни аккредитация қилиш 2022 йил 30 май соат 18:00 гача давом этади.