«Ташвиқот ишлари бугун ярим тунда тугайди. Эртага, 4 июн, соат 00.00 дан бошлаб «жимлик куни» бошланади. Жимлик куни ва референдум кунида сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тақиқланади. Қонунчиликда бунинг учун жавобгарлик белгиланган. Буни эътиборга олишингизни сўраймиз»
, — деди Нурлан Абдиров Марказий сайлов комиссияси йиғилишида.
Бунгача ҚР Бош прокурори ўринбосари Болат Дембаев ҳам референдум арафасида ва сайлов куни сайловолди ташвиқоти тақиқланишидан огоҳлантирганди.
Муаллиф: Марлан Жиембай