Овоз бериш куни 694 та сайлов участкасига биринчи келганларга эсдалик совғалари топширилади. Айрим ҳудудларда совринли ўйинлари, концерт дастурлари, селфи танловлари, қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, флеш-моблар ўтказилади. Бундан ташқари, кексалардан дуо олиш, янги турмуш қурганларнинг иштироки ҳам режалаштирилган.
“Овоз бериш фуқароларнинг яшаш жойи бўйича ташкил этилган референдум ўтказувчи участкаларда бўлиб ўтади. Референдум куни сайлов участкалари соат 07:00 дан 20:00 гача ишлайди. Фуқаролар шахсий гувоҳномаси ёки паспортини кўрсатган ҳолда овоз беришлари мумкин. Референдумда иштирок этиш учун ҳар бир сайловчи ўз ҳудудидаги сайлов участкасида рўйхатга олиниши керак. Сайловчининг яшаш жойи ўзгартирилган бўлса, янги рўйхатга олинган жой бўйича рўйхатга киритилиши учун маълумотларни янгилаш зарур”, — дейди Туркистон вилояти референдум ўтказувчи ҳудудий комиссияси раиси Ансар Ўсербаев.
Эслатиб ўтамиз, 6 октабрь куни мамлакатда илк АЭС қуриш масаласи бўйича республика референдуми бўлиб ўтади.