Референдум куни Туркистон вилоятида 132 нафар бола дунёга келди

TÜRKISTAN. Кazinform - Референдум куни Туркистон вилоятида туғилган 132 нафар боланинг 70 нафари ўғил, 62 нафари қиз ва бир жуфти эгизак болалар, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига таяниб.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Шундай қилиб, вилоят Республикада юқори кўрсаткичларга эришди.

Ҳокимликдан маълум қилишларича, умуман вилоятда жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра 30 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келган. Уларнинг 345 нафари эгизак, 7 нафари уч эгизакдир.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида “Бутун оила билан овоз беринг” акцияси доирасида кўп болали оилалар референдумни қўллаб-қувватлаб, овоз беришга келган.