Референдум: 6 млн 470 мингдан ортиқ киши овоз берди

Фото: Фото: Александр Павский/ Kazinform

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда ўтказилаётган референдум давомида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 51,93 фоизи ўз танловини амалга оширди. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси котиби Шавкат Утемисов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вилоятлар, республика аҳамиятидаги шаҳарлар ва пойтахт ҳудудий комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, соат 14:00 ҳолатига кўра, ҳудудларга фуқароларнинг келиши қуйидагича:

1. Абай вилояти — 61,04%.

2. Ақмола вилояти — 60,05%.

3. Ақтўбе вилояти — 61,37%.

4. Алмати вилояти — 56,13%.

5. Атирау вилояти — 56,54%.

6. Ғарбий Қозоғистон вилояти — 49,97%.

7. Жамбил вилояти — 51,13%.

8. Жетису вилояти — 59,82%.

9. Қарағанди вилояти — 57,32%.

10. Қостанай вилояти — 56,51%.

11. Қизилўрда вилоятида — 64,63%.

12. Манғистау вилоятида — 53,14%

13. Павлодар вилоятида — 53,31%.

14. Шимолий Қозоғистон вилоятида — 52,37%.

15. Туркистон вилоятида — 58,03%.

16. Улитау вилоятида — 52,06%.

17. Шарқий Қозоғистон вилоятида — 59,60%.

18. Астана шаҳрида — 40,68%.

19. Алмати шаҳрида — 21,68%.

20. Чимкент шаҳрида — 58,24%.

“Соат 14:00 ҳолатига кўра, жами 6 471 378 нафар республика фуқароси бюллетень олди. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 51,93 фоизини ташкил этди. "Республика референдуми тўғрисида"ги Конституциявий қонуннинг 31-моддаси 2-бандига мувофиқ, агар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг ярмидан кўпи овоз берган бўлса, референдум ўтказилган ҳисобланади”, - деди Шавкат Утемисов.

Эслатиб ўтами, аввалроқ соат 12:00 ҳолатига кўра, 4 677 595 фуқаро овоз бергани ҳақида хабар берган эдик.

Марказий референдум комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатда 12 461 796 сайловчи рўйхатга олинган. Қонунга кўра, бу сондан 1% кўпроқ бюллетенлар тайёрланади. Бу шуни англатадики, 12 586 414 та бюллетень бўлади. Бироқ, агар улар шикастланган бўлса, фуқароларга янги бюллетень берилмайди.

Агар фуқаро ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган бўлса, бунинг учун ҳам ечим кўзда тутилган. Мамлакат бўйлаб 220 та сайлов участкасида 1 кунга рўйхатдан ўтиш мумкин. Бу ҳолда, фуқаро рўйхатга киритилади ва овоз бериш учун бюллетень берилади.