Тергов шуни кўрсатдики, платформада ишончли ёшни текшириш тизими бўлмаган. Натижада, 13 ёшгача бўлган болаларнинг маълумотларини қайта ишлаш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ эди. Бундан ташқари, компания ўтган йилнинг январь ойигача шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун мажбурий хавфни баҳолаш процедурасини ўтказмаган.
Регуляторнинг хулосасига кўра, бу қоидабузарликлар вояга етмаганларнинг маълумотларини ноқонуний қайта ишлашга олиб келди ва уларнинг зарарли контентга кириш хавфини оширди. Буюк Британиянинг Ахборот комиссари John Edwards Redditни болалар маълумотларини ҳимоя қилиш ва фойдаланувчиларнинг тегишли розилигини таъминлаш мажбуриятларини бажармаганликда танқид қилди ва компаниянинг махфийлик сиёсатини "номақбул" деб атади.
Бу қарор Буюк Британия болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чекловларни кучайтиришни кўриб чиқаётган бир пайтда қабул қилинди. Дунё бўйлаб ҳукуматлар ёш чекловлари ва потенциал тақиқлар учун асос сифатида руҳий саломатлик хавфлари, кибербуллинг ва зарарли контентга киришни тез-тез тилга олишади.
Эслатиб ўтамиз, Францияда 15 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ жадаллаштирилади.