ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда токенизация лойиҳаларини ишга туширишни осонлаштириш ва токенлар савдосини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Бош вазир ўринбосари — Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев маълум қилди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўз Мурожаатномасида токенизацияни ривожлантириш вазифасини белгилаган эди. Бунинг мақсади — фуқароларга компанияларнинг шерик мулкдори бўлиш, бизнесга эса капитални тўғридан-тўғри жалб этиш имкониятини яратиш.
“Бугунги кунда бу йўналишдаги ишлар учта махсус тартибга солиш режими доирасида олиб борилмоқда. Миллий банк, Астана халқаро молия маркази ва Alatau City доирасида токенизация лойиҳаларини ишга туширишни осонлаштириш, токенлар савдосини кенгайтириш ҳамда учта юрисдикциядаги тартибга солиш механизмларини мувофиқлаштириш кўзда тутилган”, — деди Жаслан Мадиев.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.