QAZAQ AIR Алматидан Ушаралга парвозларни йўлга қўйди
15:15, 30 Июнь 2023
ALMATY. Kazinform - Ҳаво қатновлари 15 июлдан 8 августгача ҳафтасига 5 марта амалга оширилади, дея хабар беради Kazinform.
Жўнашлар қуйидаги жадвал (маҳаллий вақт) бўйича амалга оширилади:
Душанба кунлари:
IQ 403 Алмати 13:30 – Ушарал 14:30
IQ 404 Ушарал 15:10 – Алмати 16:10
Сешанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари:
IQ 403 Алмати 09:35 – Ушарал 10:35
IQ 404 Ушарал 11:10 – Алмати 12:10
Чипталарни ҳозироқ flyqazaq.com расмий сайтида, шунингдек, авиакомпаниянинг савдо офисларида брон қилишингиз ва сотиб олишингиз мумкин.
Чипталарни www.flyqazaq.com сайти орқали сотиб олаётганда, сиз бортда жойни олдиндан банд қилишингиз, багаж ёки қўл юки миқдорини оширишингиз, самолётда овқатланишга буюртма беришингиз, уй ҳайвонлари ва спорт анжомларини ташиш учун брон қилишингиз мумкин.