Компания маълумотларига кўра, янги технология, айниқса, тирбандликнинг энг юқори даврида, йўл ҳақи пунктларида ўтказиладиган вақтни қисқартиради.
RFID ёрлиғи транспорт воситасига ўрнатилади ва унинг давлат рўйхатга олиш рақами ва фойдаланувчининг шахсий ҳисобига уланади. Транспорт воситаси йўл ҳақи пунктидан ўтганда, тизим уни автоматик равишда аниқлайди ва шахсий ҳисобидаги маблағлардан йўл ҳақини ечиб олади.
– Ҳайдовчи тўловни амалга ошириш учун тўхташи шарт эмас. RFID ёрлиқлари бепул тақдим этилади. Уларни республика аҳамиятидаги пуллик йўллардаги йўл ҳақи пунктларидан олиш ва у ерга ўрнатиш мумкин. Мутахассислар қурилмани транспорт воситасига улашга ёрдам беришади, — дейилади компания хабарида.
RFID технологиясидан фойдаланиш йўл ҳақи пунктларининг ўтказувчанлигини оширишга қаратилган. Ҳайдовчилар йўл ҳақини қўлда тўлашга вақт сарфламасдан ҳам йўл ҳақи пунктидан ўтишлари мумкин.
Ёрлиқни олгандан сўнг, ҳайдовчи шахсий ҳисобидаги қолдиқ ижобий эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Агар маблағ етарли бўлса, йўл ҳақи автоматик равишда ечиб олинади.
RFID ёрлиғини олиш, ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумотни «ҚазАвтоЖол»нинг 1403 ягона алоқа марказидан олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда энг кўп фойдаланиладиган пуллик йўллар маълум қилинди.