26 ёшли Бек учун бу профессионал боксдаги 12-ғалаба бўлди.
Уларнинг 11 тасида рақибини муддатидан олдин мағлуб этган.
Қозоғистонлик боксчи Канело ва Берланг бокс учрашувининг андеркартини очишди, аммо жанг YouTubeда жонли эфирда намойиш этилмади.
Сауль Альварес «Канело» ва Эдгар Берланг ўртасидаги жанг қизиқарли ўтди. «Канело» Берлангани методик равишда мағлуб этди ва очколар бўйича ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Бек Нурмағанбет жаҳон рейтингида кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бек ўтган йили АҚШда яна бир жангда нокаут билан ғалаба қозонган эди.