12 раундга мўлжалланган жангда Жанибек франциялик Анауэль Нгамиссинге (14-0, 9 КО) билан жанг ўтказди.
Биринчи раунднинг сўнгги сониясида қозоғистонлик боксчи рақибига тўғридан-тўғри зарба бериб, уни нокаутга учратди.
Шундан сўнг боксчи рингда эркин ҳаракат қилди ва ўзига хос услубда боксга чиқди. Жанибек ҳар раундда ҳужумни кучайтириб, рақибига аниқ зарбалар бериб борди.
Бешинчи раундда франциялик боксчи Жанибекнинг оғир зарбасидан орқага йиқилди. Ҳакам ҳисобни очди ва жангни муддатидан аввал якунлади.
Шу тариқа, Жанибек Алимханули ўзининг профессионал фаолиятидаги 17-марта ғалаба қозонди ва қўш чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Жангдан сўнг Жанибек барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди.