Ушбу илова йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жиддий ҳуқуқбузарларга қарши курашиш учун мўлжалланган.
Атрофдаги «хавфли» ҳайдовчи ҳақидаги хабар дарҳол полиция планшетига тушади. Шундай қилиб, «хавфли гуруҳлар», яъни тез-тез ва қасддан йўл ҳаракати қоидаларини бузадиган ҳайдовчилар билан индивидуал иш олиб борилади.
Ушбу дастур ўз самарадорлигини исботлади. Бугунги кунда у мамлакатнинг 16 та ҳудудида ва айрим моношаҳарларда қўлланилади.