Президент Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
— Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб бораётганини таъкидладилар, — дейилади хабарда.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий, жумладан, энергетика, саноат ва транспорт соҳаларида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди. Маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Суҳбат чоғида Қозоғистон Президентининг Россия Федерациясига давлат ташрифига тайёргарликнинг боришига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари мавқедошини Анкориж шаҳрида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув якунлари билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.