“Ташкилотимизнинг нуфузини ошириш мақсадида Россиянинг ниятини ижобий баҳолаб, ушбу мамлакатни мазкур форматга қўшилишга ёки Ташкилотда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилсак, тўғри ва адолатли қарор бўлар эди. Чунки Россия йирик давлат сифатида қадим замонлардан бери туркий дунё билан яқин алоқаларга эга бўлиб келган. Бу мамлакатда тарихий макон топган туркий халқлар кўп. Ҳозирги кунда Россия «Олтой минтақаси — Туркий цивилизациянинг олтин бешиги» концепциясини илгари сурмоқда. Қозоғистон ушбу концепцияни қўллаб-қувватлайди. Рус тилида ҳам туркий тиллардан келиб чиққан сўзлар оз эмас. Умуман олганда, Россия туркий мамлакатлар, яъни бизнинг Ташкилотимиз таркибига кирса, бу барчамиз учун фойдали бўлар эди”, — деди Давлат раҳбари.
Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти туркий дунё бирлигини мустаҳкамлаб келаётган ноёб тузилма эканига эътибор қаратди.