ASTANА. Кazinform - Маҳаллий корхоналар 400 дан ортиқ коллежни ўз ҳомийлигига олди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Йирик тадбиркорлар томонидан коллежларга ҳомийлик қилиш Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан биридир. Вазифага кўра, бугунги кунда 498 та корхона 410 та коллежга ғамхўрлик қилмоқда. Компания вакиллари васийлик кенгаши таркибига кирган. Эндиликда коллежлар жиҳозланади, ўқувчилар амалий машғулотлардан, ўқитувчилар эса малака оширишдан ўтади. Бугунги кунга қадар 300 минг нафардан ортиқ талаба ва 5 минг нафар ўқитувчи корхоналар негизида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган», — деди МКХда ўтказилган брифингда Таълим-маориф вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова.
Унга кўра, коллежларни ўз ҳомийлигига олган йирик корхоналар рўйхати тузилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг январ ойида Давлат раҳбари мамлакатимизнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашувида уларни махсус таълим муассасаларига ҳомийлик қилишга таклиф қилган эди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.