«Бугун, тахминан, Нур-Султон вақти билан соат 19.15да Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «БМТ Аёллари» ташкилоти томонидан Франция ва Мексика ҳукуматлари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Тенглик авлоди» глобал форуми иштирокчиларига видеомурожаат қилади.
Виртуал тадбир гендер тенглиги бўйича глобал саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган. Форумнинг асосий мақсади бу жараёнда иштирок этган барча иштирокчиларнинг амалий мажбуриятлари асосида кўп томонлама механизмни яратишдир», - деб ёзди Берик Уали.