Президент «Сыр жұлдыздары» ижодий ва инновацион академияси фаолияти билан танишди
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Сыр жұлдыздары» болалар ва ўсмирлар ижодий ва инновацион академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу иншоот шу йилнинг май ойида фойдаланишга топширилди.
Давлат раҳбарига академия фаолияти минтақа ёшларининг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилгани маълум қилинди. Мажмуа таркибида сузиш ҳавзаси, спорт заллари, ижодий студиялар ва лабораториялар мавжуд.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, Қизилўрда вилоятида қўшимча таълим тизимини ривожлантириш доирасида 2022 йилдан бери Жанақорған, Жалағаш ва Шиели туманларида Ўқувчилари уйи ва Ижод мактаблари қурилди. Ўтган йили вилоят марказида замонавий Ўқувчилари саройи очилди. Бундан ташқари, Қизилўрдада ишчи мутахассисликлари бўйича касб-ҳунар таълими ва малака маркази қурилиши бошланди.
Бугунги кунда Президент боғида замонавий болалар дам олиш оромгоҳи ва қишки боғ қурилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қизилўрда вилоятидаги Санъат марказига ташриф буюрди.