«Бу саволга жавоб «Сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 55-моддаси 3-бандида аниқ кўрсатилган. Президентликка номзодлар республика жамоат бирлашмалари номидан уларнинг юқори органлари томонидан кўрсатилади. Яъни, республика жамоат бирлашмаси қурултой ёки конференция шаклидаги юқори орган бўлиши мумкин. Жамоат бирлашмаси вакиллари унга аъзо бўлмаган шахсни номзод қилиб кўрсатишга ҳақли», — дея тушунтирди Константин Петров.
Унга кўра, президентлик сайловида партия аъзоси бўлмаган фуқаро номзод бўлиши мумкин.
«Номзоднинг қайсидир сиёсий партия номидан сайловда қатнашиши учун ўша партия аъзоси бўлиши шарт эмас.
Муаллиф: Даулет Изтилеу