"Миллий байрамимиз — Республика куни арафасида Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий ривожланишига, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда фаол жамоатчилик фаолияти учун бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар орасида меҳнат фахрийлари, ишчи касблар вакиллари, ишлаб чиқариш, бизнес, таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, спортчилар, маданият ва санъат арбоблари бор", - дейилади хабарда.