Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кичик таркибдаги йиғилишида иштирок этди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Ақорда.
Йиғилишда Қозоғистон Президенти билан бирга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, шунингдек, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаев иштирок этди.
Кенгаш йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг келгуси йилдаги асосий вазифалари ва йўналишлари муҳокама қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари Евроосиё иқтисодий иттифоқининг жорий фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Санкт-Петербург шаҳрига борди.