Президент Малайзия Бош вазирига табрик телеграммаси йўллади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Анвар Иброҳим ва унинг ватандошларини Малайзия Мустақиллик куни билан табриклади, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

— Давлат раҳбари Қозоғистон ва Малайзия ўртасидаги ўзаро англашув ва умумий қадриятларга асосланган муносабатлар бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди. Қасим-Жомарт Тоқаев Анвар Иброҳимга юксак масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, Малайзия халқига фаровонлик тилади, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қирғизистон Президентини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.