Президент Қурултой сайловлари санасини белгилади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикаси Қурултой сайловлари санасини белгилаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

فوتو: مۋحتور حولدوربەكوۆ / Kazinform

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси 3)-кичик банди ва 95-моддаси 1-бандига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатлари сайлови 2026 йил 23 август кунига тайинлансин.

2. Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этсин.

3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, пойтахт, вилоятлар ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатлари сайловини ташкилий, моддий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кечиктирмасдан кўрсин.

4. Мазкур Фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Қозоғистон Республикасининг

Президенти Қ. Тоқаев

Астана, Ақорда 2026 йил 1 июль №1338