Давлат раҳбарининг фармонлари билан янги лавозимларга тайинланганлар:
Абилхайр Бақтибайули Сқақов Қозоғистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига;
Бақит Данабекули Батиршаев Қозоғистон Республикасининг Қатар давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига;
Анель Бақитбекқизи Қозоғистон Республикасининг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига;
Болат Бариули Иманбаев Қозоғистон Республикасининг Арманистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод қилинганлиги сабабли Қозоғистон Республикасининг Сербия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди;
Қозоғистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Азамат Несипбацули Есқараев бир вақтнинг ўзида Қозоғистон Республикасининг Бангладеш Халқ Республикаси, Бутан Қироллиги, Мальдив Республикаси ва Непалдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.
Давлат раҳбарининг фармонлари билан лавозимидан озод қилинганлар:
Рапил Сейханули Жошибаев Қозоғистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод қилинди;
Арман Қайратули Исағалиев Қозоғистон Республикасининг Қатар Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод қилинди;
Абзал Сапарбекули Қозоғистон Республикасининг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод қилинди;
Мади Бакирули Атамқулов Қозоғистон Республикасининг Сербия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод қилинди.