Президент қозоғистонликларни Меҳнат куни билан табриклади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Меҳнат куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Ҳурматли ватандошлар!

Меҳнат куни муборак бўлсин!

Бу байрам мамлакатимиз учун алоҳида маънога эга. Зеро, меҳнат ва меҳнатсеварлик миллий мафкурамиз таянчига айланган қадриятлардир.

“Ишчи касблари йили”да ўзининг ҳалол ва машаққатли меҳнати билан юртимиз юксалиши ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшаётган турли касб эгалари ва турли авлод вакилларига, мамлакатимизнинг бутун меҳнаткашлар аҳлига ҳурмат бажо келтирамиз.

Мамлакатимиз қадрияти ва мақсадларига катта ишонч билан, жонажон Ватанимиз йўлида тинмай меҳнат қилаётган, касб маҳоратини муттасил ошириб бораётган, ишлаб чиқаришда юксак кўрсаткичларга эришишга интилаётган, ҳар бир ишда ташаббускорлик ва янгилик намоён этаётган юртдошларимизга самимий миннатдорчилик билдираман.

Биз жамиятда ҳалол меҳнатни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни меҳнатсевар қилиб тарбиялаш орқали Кучли ва Адолатли Қозоғистоннинг мустаҳкам пойдеворини қурмоқдамиз. Ўйлайманки, масъулиятли, ҳалол, ватанпарвар фуқароларимиз шарофати билан ривожланган ва маданиятли юрт бўлиш миссиясини шараф билан бажарамиз.

Барча Қозоғистон фуқароларига мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва улкан муваффақиятлар тилайман! – дейилади табрик матнида.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев Мьянма Президенти вазифасини бажарувчи Мин Аун Хлайн билан музокаралар ўтказди.