Давлат раҳбари Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари ўт ўчириш бўлинмалари шахсий таркиби, ёнғинни ўчиришга жалб этилган кўнгиллилар билан учрашди.
Қасим-Жомарт Тоқаев фавқулодда вазиятни бартараф этишда иштирок этган барча фуқароларнинг жасорати учун миннатдорчилик билдирди ва улар мукофот ва совринларга тақдим этилишини айтди.
Президент қутқарувчи ходимларнинг молиявий аҳволини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароит яратиш чоралари кўрилишини айтди.
Фото: t.me/bort_01