Президент “Қорқит ота” аэропортининг янги терминали билан танишди

 Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қизилўрда шаҳридаги “Қорқит ота” аэропортининг янги терминали билан танишди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради. 

Фото: Ақорда

Вилоят ҳокими Нурлибек Налибаев Президентга янги йўловчи терминали қурилиши ҳақида маълумот берди:

- янги терминал хусусий ҳомий маблағлари ҳисобидан қурилади ва кейинчалик давлат мулкига ўтказилади;

- лойиҳа қиймати - 20 миллиард тенге. Унинг 15,7 миллиард тенгеси ҳомий томонидан аэропорт қурилишига ажратилган маблағлардир. Шунингдек, аэропортнинг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини сақлаш учун маҳаллий бюджетдан 4,3 миллиард тенге ажратилди;

- аэропортда йўловчиларга халқаро стандартларга жавоб берадиган хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган;

- янги терминал келгуси йилда фойдаланишга топширилади. Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг йўловчи транспорти соатига 250 йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин;

- турли йўналишларга учувчи ҳаво рейслари сони ортади.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Қизилўрда шаҳрида қурилаётган замонавий автовокзал жорий йил охирида фойдаланишга топширилиши, шаҳар темир йўл вокзалида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.