Президент Қизилўрда вилояти ҳокимини қабул қилди

ASTANA. Kazinform - Қизилўрда вилояти ҳокими вилоятнинг жорий йилнинг январь-апрель ойлари учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини, шунингдек, келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Photo credit: Akorda

Мурат Ергешбаев ҳудудда қулай инвестиция муҳити яратилганини маълум қилди. Иқтисодиётни диверсификация қилиш доирасида кейинги уч йил ичида 1 триллион 900 миллиард тенгелик 48 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Бу йил 1 триллион тенгелик 14 та йирик лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланади. Президентнинг Миллий Қурултой йиғилишида эълон қилинган кўрсатмаларига мувофиқ, Қизилўрда шаҳрида 300 ўринли кўп тармоқли касалхона, 500 ўринли амбулатория поликлиникаси, 200 ўринли перинатал марказ, янги драма театри ва замонавий кутубхона қурилиши давом этяпти.

Бундан ташқари, Қизилўрда-Ақтўбе автомагистралини кенгайтириш лойиҳасининг биринчи босқичи бошланди.
Бейнеу-Сексеул автомагистрали қурилиши яқинда бошланиши режалаштирилган.

Йил охирига келиб, 10 та аҳоли пункти газ тармоғига уланади, бу эса аҳолининг 85 фоизини газ билан таъминланшга хизмат қилади.

Бу йил уй-жой олиш учун навбатда турганлар учун 2400 та квартира қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, 138 км узунликдаги йўллар, кўчалар ва кўприкларни таъмирлаш режалаштирилган, бу эса йўлларнинг яхши ҳолатдаги фоизини 95,5% га етказиш имконини беради.

Президент вилоят ҳокимига иқтисодиётни янада диверсификация қилиш, инвестицияларни жалб этиш, экологик вазиятни яхшилаш ва қишлоқ хўжалигига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш вазифасини топширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Павлодар вилояти ҳокимини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.