Президент Ҳукуматга иқтисодий ўсишни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Бош вазир Олжас Бектеновни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Акорда

Учрашув давомида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг келгуси даврга мўлжалланган асосий вазифаларини белгилаб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид бир қатор топшириқлар берди.

Давлат раҳбари иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларини таъминлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва фуқаролар фаровонлигини изчил равишда яхшилаш зарурлигига эътибор қаратди.

Президент барча давлат органларини умумий ишга сафарбар этиш, ижро интизомини кучайтириш ва Ҳукумат фаолиятида аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратиш вазифасини топширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Вице-президентни қабул қилиб, Ерлан Қариннинг янги лавозимидаги вазифаларини белгилаб бергани ҳақида хабр берган эдик.