Президент Қасим-Жомарт Тоқаев "Халқ қурилиши" инфратузилмасини модернизация қилиш дастурини амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланишини мониторинг қилиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Давлат комиссиясининг вазифаси дастур лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бюджет хавфлари ва ажратилган маблағлардан самарасиз фойдаланишнинг олдини олишдир.
Дастурни амалга оширишнинг барча босқичлари, маблағларни режалаштириш ва тақсимлашдан тортиб, объектларни амалда ишга туширишгача, назорат қилинади.
Давлат комиссияси давлат харидларининг вақти, нархи ва қонунийлигини кузатиб боради, юқори хавфли лойиҳаларни аниқлайди ва камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқади.
Дастурни амалга ошириш мониторинги бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар Қозоғистон Республикаси Президентига тақдим этилади.
Давлат комиссиясининг ишчи органи сифатида Қозоғистон Республикаси Олий аудитор палатаси белгиланди.
Комиссия таркибига ваколатли давлат органлари раҳбарлари, Қурултой депутатлари, Қозоғистон Халқ Кенгаши аъзолари, журналистлар, жамоат арбоблари, экспертлар, ҳудудлар ва бизнес ҳамжамияти вакиллари киради.