Алматида 24 соат ишлайдиган учинчи кутубхона очилди
ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳрида Абай шоҳ кўчаси, 141-уйда жойлашган яна бир кутубхона 24/7 режимида ишламоқда.
Алмати шаҳар маданият бошқармаси хабар беришича, Алмати шаҳрининг иккита кутубхонаси - Жамбил номидаги шаҳар ёшлар кутубхонаси ва Alatau Creative Hub марказининг кутубхонаси ўтган йил сентябрь ойидан бошлаб кунига 24 соат китобхонларни қабул қилмоқда.
Ушбу методика ўқувчилар, талабалар, магистрлар ва докторантлар орасида катта талабга эга.
Шу муносабат билан мегаполиснинг Абай шоҳ кўчаси, 141-уйда жойлашган яна бир кутубхонаси 24/7 ишламоқда.
“Ҳозир Алматида учта кутубхона 24 соат ишлаш режимида китобхонларни қабул қилади. Ҳар ким ўзига қулай вақтда келиши мумкин. Янги иш формати жорий этилгандан сўнг, ташриф буюрувчилар сони ҳам кўпайди. Умуман олганда, Алмати аҳолиси китоб ўқишни яхши кўради. Агар фақат шаҳар кутубхоналари кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак, китобхонлар ҳар йили камида уч миллион марта келиб-кетади”, - дея хабар беради Алмати шаҳар маданият бошқармаси.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июнь ойида Туркистонда бўлиб ўтган “Адолатли Қозоғистон – Ҳалол фуқаро” Миллий жамғармасининг иккинчи йиғилишида Қасим-Жомарт Тоқаев 24/7 (24 соат, ҳафтасига 7 кун) ишлайдиган кутубхона яратиш ғоясини билдирган эди).