“Мурожаатномада қишлоқ хўжалиги соҳасига рақамли технологияларни, жумладан, сунъий интеллектни кенг жорий этиш зарурлигини айтган эдим. Бугунги кунда илғор ечимлар имкониятларидан самарали фойдаланаётган фермер хўжаликлари кам эмас. Масалан, Шимолий Қозоғистонда шундай корхоналар бор. Жумладан, «Ақселеу» хўжалиги ишлаб чиқаришни рақамли бошқариш ва сунъий йўлдош орқали кузатиш тизимларини жорий этган”, — деди Давлат раҳбари.
Президентнинг таъкидлашича, хўжаликда ҳисоб-китоб ишлари автоматлаштирилган тарзда амалга оширилмоқда.
“Хўжалик қишлоқ ҳудудларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Масалан, аҳоли марказлашган иситиш тизими ва тоза ичимлик суви билан таъминланган. Корхона мактаб, спорт мажмуаси ва бошқа ижтимоий объектларни мунтазам қўллаб-қувватлаб келмоқда. Шу тариқа рақамлаштириш туфайли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлиги ва рақобатбардошлиги ошиб, умуман, қишлоқ аҳолисининг турмуш сифати яхшиланмоқда. Шунинг учун бошқа фермер хўжаликлари ҳам ушбу имкониятлардан ўз ҳудудларида фойдаланиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.