«Давлатимиз раҳбари Twitter ижтимоий тармоғидан 2011 йилдан бери фаол фойдаланади. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг твиттерде 137 мингдан зиёд обуначиси бор»,- деди Берик Уали.
Унинг айтишича, Президент твиттер саҳифаси орқали юртимиздаги ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий масалалар ҳамда воқеа-ҳодисаларга оид фикрини билдириб, топшириқлар беради. Вақт тежаш учун бундай иш услуби жуда қулай.
«Умуман, Президент лавозимига киришганидан бери Қасим-Жомарт Тоқаев юртимиздаги долзарб масалалар, жамиятимизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ 862 твит эълон қилди. Апрель ойидан бери Президентнинг Instagram саҳифасига миллионга яқин одам обуна бўлган. Президент ушбу саҳифасида 60 пост эълон қилди», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай