Президент Алмати шаҳрини ривожлантириш масалалари бўйича кенгаш ўтказди

Фото: Фото: akorda.kz
ASTANA. Кazinform – Президент Алмати шаҳрини ривожлантириш масалалари бўйича кенгаш ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари кенгашни очар экан, ўтган йилнинг кузида Алмати шаҳри аҳолиси билан учрашувда шаҳарни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилгани, натижада Алмати шаҳрини 2030 йилгача ривожлантириш дастури ҳамда шаҳарнинг 2040 йилгача бўлган Бош режа қабул қилинганини таъкидлади.

- Таҳминларга кўра, яқин 20 йил ичида Алмати аҳолиси 3 миллионга етади. Келгусида шаҳар ичидаги бешта ҳудуд марказ сифатида ривожлантирилади. Шунда марказнинг ҳозирги аҳволи бироз енгиллашади ва барча туманларга бирдек юк тушади. Сўнгги 10 йил ичида шаҳар тез ва тартибсиз ўсди. Алмати ҳудуди икки баробардан ортиқ кенгайди. Аммо инфратузилманинг ривожланиши турли жойларда ҳар хил. Шаҳар аҳолиси сони ҳар йили 70 минг кишига кўпаймоқда. Ҳар куни қўшни аҳоли пунктларидан 500 минг киши иш ва ўқиш учун Алматига келади. Бундай муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, ҳал этиш зарур, - деди Давлат раҳбари.

Кенгашда таълим, экология, тиббиёт соҳаларида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, кенгашда Алмати ҳокимии Ерболат Досаев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр, Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова сўзга чиқди.