Президент Алмати аэропортининг янги халқаро терминалини кўздан кечирди

Фото: Фото: Ақорда

ALMATY. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Алматига амалий ташрифи шаҳар аэропортининг янги халқаро терминалини кўздан кечиришдан бошланди.

Терминал очилиши арафасида Давлат раҳбарига қурилиш ишлари қандай олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилди, йўловчиларни рўйхатга олиш, чегара ва божхона назорати ҳудудлари, юк бўлими таништирилди.

Фото: Ақорда

“Алмати халқаро аэропорти” АЖ президенти Алп Эр Тунга Эрсойнинг айтишича, сейсмик ва ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида қурилган терминал 10 баллгача бўлган зилзилага бардош бера олади.

Бинонинг умумий майдони 53,5 минг квадрат метр бўлиб, йилига 14 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин.

Янги терминал Марказий Осиёда биринчи бўлиб Excellence in Design for Greater Efficiencies (EDGE) дастури бўйича сертификат олади.

Фото: Ақорда

Йўловчилар ва авиакомпаниялар сонининг кўпайиши ҳисобга олиниб, 50 та рўйхатдан ўтиш жойии ишлайди. Бунинг учун янги жиҳозлар харид қилинди. Терминал ногиронлар учун тўлиқ жиҳозланган.

Шундан сўнг Президент аэропортнинг янги VIP-терминалини бориб кўрди.

Давлат раҳбари шаҳар ва мамлакат ҳақидаги илк таассурот аэропортдан шакллантирилишини таъкидлади.

Фото: Ақорда

— Алмати халқаро аэропорти мамлакатдаги энг йирик аэропорт ҳисобланади. Жанубий пойтахтимизга келаётган сайёҳлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Ўтган йили шаҳарга 2 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Икки йил олдин мен қурилиш майдончасида капсула қуриш маросимида қатнашганман. Эртага эса Алмати халқаро аэропортининг янги терминали илк рейсларга хизмат кўрсатади, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент терминал қурилишини халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошираётгани учун TAV GROUP компаниясига, шунингдек, Алмати учун шундай муҳим лойиҳада иштирок этган кредиторлар консорциуми – Европа тикланиш ва тараққиёт банкига, Халқаро молия корпорацияси ва Евроосиё тараққиёт банкига миннатдорчилик билдирди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда